2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЭЛИМИЗНИНГ ЭНГ СЕВИМЛИ БАЙРАМИ

Миллат учун ҳурлик нашидасига етадиган бахт бўлмаса керак. Шу сабаб, мустақиллигимиз эълон қилинган муаззам кун халқимиз учун улуғ ва муқаддасдир. Айни фурсатда, юртимизнинг ҳар бир ҳудудида байрам шукуҳи бўй кўрсатмоқда.

Истиқлолимизнинг 28 йиллик муборак тўйига бағишланган байрам тадбирларидан бири Қуролли Кучлар давлат музейида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори Омонулла Муҳаммаджонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Абдумажид Азим, Муқимий номидаги Мусиқали драма театри директори ўринбосари Хайрулла Иноғомов иштирок этиб, мустақиллик берган неъматлар, олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритдилар.

Меҳмонлар томонидан тақдим этилган шеър ва саҳна кўринишлари ҳарбий хизматчилар томонидан илиқ қарши олинди.

Зарина НИШОНОВА

 

 

 

Информеры