2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ИСТИРОҲАТ БОҒИДА

Бир гуруҳ алоқачи ҳарбийлар Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғида ёзги таътилда бўлган ўқувчи ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатга ошно қилиш мақсадида «Миллий армиямиз – таянчимиз, фахримиз» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан 5 муҳим ташаббус ижроси юзасидан ўтказилган тадбирда ўқувчилар ўртасида расм чизиш беллашуви бўлиб ўтди. Уларнинг «Болалигим – пошшолигим!», «Табиатга саёҳат», «Қишлоғимиз жамоли», «Менинг дадам ҳарбий» каби мавзуларда чизган расмлари муносиб баҳоланиб, иштирокчилар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

«Китоб – эзгуликка етакловчи маёқ» шиори билан ўтган янги китоблар ярмаркасида ўқувчилар ўзлари учун янги китоблар харид қилди.

Майор Азизбек РАВШАНОВ

 

 

Информеры