2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

САВДО ЯРМАРКАСИ

Мустақиллик шодиёнаси арафасида ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар ишчи, хизматчилари ҳамда уларнинг оила аъзоларига янада кенг қулайлик яратиш, уларни сифатли, шу билан бирга, арзон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирлиги томонидан савдо ярмаркаси ташкил қилинди.

Унда жами ўттиз хилдан ошиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, мева-чевалар, яхна ичимликлар, қандолатчилик, сут, колбаса, гўшт маҳсулотлари ва бошқа истеъмол моллари сотувга чиқарилди.

Чиройли қилиб териб қўйилган мева расталарининг олдидан бефарқ ўтиб кетолмайсиз. Сотувга чиқарилган сара, сифатли ва шу билан бирга, арзон маҳсулотлар харидорларни ўзига жалб қилади.

– Озиқ-овқат, яхна ичимликлар ва мева-чевалар харид қилдим, – дейди суҳбатдошларимиздан бири шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Рустам Муҳиддинов. – Ярмаркада ҳамма нарса бор. Асосийси, излаган нарсангизни топасиз. Яна бир жиҳати, нарх-наво ҳам баланд эмас. Бу эса ўзимиз истаган маҳсулотлардан кўпроқ харид қилиш имкониятини берди.

Гулнора ҲОЖИМУРОДОВА

 

Информеры