2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

УСТОЗЛАРДАН ТАВСИЯЛАР

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида ҳарбий хизматчиларнинг касбий, маънавий-ахлоқий фазилатларини ва дунёқарашларини ривожлантиришга қаратилган тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Кадрлар тайёрлаш масаласи ҳар қачон зарур ва долзарб масаладир. Албатта яхши мутахассис етишиши учун ўқитувчилар ўз соҳасининг билимдони бўлиши зарур. Замон талабидан келиб чиққан ҳолда академия офицерлари, профессор-ўқитувчилар иштирокида «Олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқув-тарбиявий жараённи назорат қилишни ташкиллаштириш, ўқув машғулотларини индивидуал тарзда назорат қилиш услубияти» мавзуида анжуман ташкиллаштирилди.

Тадбирда услубий бўлим бошлиғи подполковник Ўктам Ўринов ўқитувчиларга ўқув машғулотларини индивидуал тарзда назорат қилишнинг янгича  услубларини мисоллар орқали кўрсатиб берди.

– Ўқув машғулотларини назорат қилиш орқали таълим самарадорлигини ошириш, бу борада бугунги кунда мавжуд бўлган муаммолар ва уларни бартараф қилишнинг илмий-назарий жиҳатларини муҳокама қилдик, – дейди подполковник Ўктам Ўринов.

Услубий семинар иштирокчилар томонидан катта қизиқиш ва олқишлар  билан қарши олинди, машғулот қизғин баҳс-мунозара ва савол-жавобларга айланиб кетди.

Мансур ЖУМАЕВ

Информеры