2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

СТРЕСС ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УСУЛЛАРИ

Йўлга чиқар эканмиз, йўллар тирбандлиги, ишга кеч қолаётганимиз ёки уйда бирор нарсани унутиб қолдирганимизни ўйлаб, асабийлашамиз. Стресслар бориб-бориб жиддий касалликларга олиб келади. Стресс деярли ҳамма соҳада бор. Асабийлашмай ишлайдиган ишнинг ўзи йўқ. Хўш, қандай қилиб унинг олдини олиш мумкин? 

Шу мавзу юзасидан Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигида малакали психологлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Молия институти докторанти Д. Тўлаганова ҳарбийларга керакли маслаҳатларни берди ва амалий машғулот ўтказди.

– Ҳарбийларнинг аксарияти оиласидан узоқда ишлаганлари, баъзан узоқ давом этувчи жисмоний юкламалар туфайли улар стрессга йўлиқиши мумкин. Бирор ишингиз орқага кетса, вақтида улгурмасангиз, имкон қадар ўша ҳолатга оддий қарашга ҳаракат қилинг ва ҳаммаси яхшиликка эканлигини унутманг, – дейди психолог.

Тадбирда аскарларнинг саволларига психологик хизмат кўрсатиш маркази психолог-тренери М. Миршарипов жавоб берди.

Шоҳсанам НИШОНОВА

Информеры