2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙ ШАҲАРЧАДА ЯНГИ САВДО ШОХОБЧАСИ

Мамлакатимизда ижтимоий соҳани ислоҳ этиш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ва меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларда тадбиркорликни ривожлантириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси масалалари бўйича ҳам зарур чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, ҳарбий қисм ҳудудида тадбиркорлик билан шуғулланишда тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар яратилиши, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Урганч ҳарбий прокуратураси, ҳарбий савдо ташкилоти ҳамда ҳарбий қисм қўмондонлиги билан ҳамкорликда Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги ҳарбий шаҳарчада майдони 180 м2 бўлган умумий қиймати 342 млн 522 минг сўмлик савдо ташкилотининг шохобчаси биносининг қурилиши тугатилиб, зарур маиший жиҳозлар билан жиҳозланиб, фойдаланишга топширилди.

Тадбирда туман ҳокимияти вакиллари, ҳарбий қисм қўмондонлиги ва шахсий таркиби ҳамда Урганч ҳарбий прокурори иштирок этди.

Ушбу шохобча савдо дўкони, ошхона ва маиший хизмат кўрсатиш тармоғидан иборат бўлиб, унда бир нечта аёлларни иш билан таъминлашга эришилди.

Адлия майори Д. ТУРУМБАЕВ,

Урганч ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси

 

Информеры