2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШДАН – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ САРИ

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ташаббуси билан «Халқ сўзи» бирлашган таҳририятида «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда оммавий ахборот воситалари ҳамда жамиятнинг долзарб муаммолари муҳокама этилди.

– Инсон умри иморат бўлса, маънавият иморатнинг устунидир. Шу боис мактабларда тарбия дарси жорий этилиши зарур,–дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлими раҳбари Эргаш Даминов.

Таниқли журналист Чори Латипов обуна масаласи, китобхонлик маданияти, интернет истеъмоли ҳақида ўз таклифларини бериб ўтди.

Дарҳақиқат, янги чоп этилган китобларнинг тарғиботи асосан биз, журналистларга боғлиқ. Қанча кўп китоб ўқисак, маҳсулотимиз сифати билан муштарийлар талабига жавоб берсак, маънавиятимиз ҳам, миллий ғуруримиз ҳам юксалиб бораверади. Анжуманда кейинги йилда қандай асарларни чоп этиш, халққа қандай мақолалар етказиш каби масалалар юзасидан фикрлар билдирилди.

Ш. ОДИЛЖОН қизи

 

Информеры