2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«ТАSHKENT CITY» ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Хабарингиз бор, пойтахтимизда қурилиш ишлари бошланиб, замонавий бинолар қад ростламоқда. Энг йирик лойиҳалардан бири бу «Tashkent City»дир. 2018 йилда қурилиши бошланган объект 2021 йилгача битказилиши режалаштирилган. Умумий майдони 80 гектарни ташкил этган шаҳарчада баъзи бинолар фойдаланишга топширилди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўз видеомурожаатида «Tashkent City» халқ учун расман очилганини маълум қилди. «Эртадан «Tashkent City»га келиб, паркини айланиб, ҳордиқ чиқаришингизни хоҳлаймиз. Бу бинолар халқимиз учун, халқимизга буюрсин», дейди ҳоким.

Бундан ташқари, ишбилармонлик марказида бизнес марказлари, меҳмонхона, ресторан, хиёбон ва технопарклар барпо қилиниши мўлжалланган.

Шоҳсанам ЖУМАЕВА

 

Информеры