2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҚЎМОНДОННИНГ ҚИММАТЛИ СОВҒАСИ

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирлар доирасида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев Нукус шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 44-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Қўмондон ўз шахсий кутубхонасидан мактаб кутубхонаси фонди учун китоблар тўпламини ҳадя этар экан, жумладан, шундай деди: «Биз, катталар, фарзандларимиз тарбиясига беэътибор бўлмаслигимиз лозим. Китобга қизиқтириш ва китобхонликни ривожлантириш – олдимизда турган муҳим вазифа ва бунинг учун ҳар биримиз масъулмиз!»

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ​матбуот хизмати

Информеры