2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙ СПОРТ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ташаббуси билан Нукус шаҳридаги 10 та мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида округ қўшинлари қўмондонининг кубоги учун ўтказилган «Ёш ватанпарварлар» ҳарбий спорт эстафетасининг ғолиблари аниқланди.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой ўтган эстафета Нукус гарнизони ҳудудида жойлашган миниполигонда бўлиб ўтди. Ҳар бир жамоадан 3 нафар ўғил ва 3 нафар қиз болалар қатнашган баҳслар давомида иштирокчиларнинг ғалабага бўлган ишончи охирги дақиқаларгача сезилиб турди.

Якуний натижаларга кўра, Нукус шаҳридаги 19-умумтаълим мактаби ўқувчилари ғолибликни қўлга киритди. 2-ўринни 36-умумтаълим мактаби ўқувчилари, 3-ўринни эса 17-умумтаълим мактаби жамоаси эгаллади.

Қўмондон кубоги учун ҳарбий спорт мусобақаси энди ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ўтказилади.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Информеры