2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ВАТАНПАРВАР МАҲАЛЛАСИ ​ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 10-бандига асосан Қибрай туманидаги ҳарбий шаҳарчалардан бирида янги – «Ватанпарвар» маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилди.

«Ватанпарвар» маҳалла фуқаролар йиғини биносининг тантанали очилиш маросимида ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла кенгаши ҳамда фаоллари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан подполковник Шарофиддин Сотқулов, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Тошкент вилояти бўлими раиси Раҳматулла Шералиев ҳамда мазкур ташкилотнинг Қибрай тумани кенгаши раиси ўринбосари Дилором Турсунова ҳукуматимиз ва Президентимиз томонидан ҳарбий оилаларга қаратилаётган эътиборга алоҳида тўхталиб ўтишди.

Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинига «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент вилоят бўлими томонидан компьютер тўплами топширилди. Маросим сўнгида яхши ниятлар билан янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинининг очилиш маросимига ташриф буюрган меҳмонлар учун ўзбекона урф-одатларимизга кўра ош тортилди.

А. РЎЗИБОЕВ

Информеры