2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ҲАЁТИМИЗГА ТАЪСИРИ ИЖОБИЙМИ Ё САЛБИЙ?

Интернет тармоғи ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб улгурди. У орқали ҳар қандай маълумотни олиш имкониятига эгамиз. Қарабсизки, қийин ишларни қулай йўл билан бажариш мумкин. Бироқ унинг зарарли томонлари ҳам талайгина. Масалан, дангаса қилиб қўяди, кўз нурига зиён, вақтимизни «ўғирлайди»... Бу рўйхатни узоқ давом эттиришимиз мумкин. Лекин инсон бу аср янгилигидан тўғри ва оқилона фойдаланса, албатта фойдадан холи бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида Тиллар кафедраси ташаббуси билан «Технология бизнинг ҳаётимизга ижобий таъсир ўтказадими ёки салбий?» мавзуида баҳс-мунозара ўтказилди.

Инглиз тилида ўтказиладиган шу каби мунозаралардан мақсад, ҳозирги куннинг асосий талабларидан бири – академия офицер ва курсантларининг тил билиш даражасини янада ошириш, уларнинг хорижий тилда ўз фикрларини эркин баён эта олиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборатдир.

Академияда ҳар ҳафтада ўтказиладиган «Speaking club» сўзлашув клуби хорижий тилларни мукаммал ўргатиш билан бир қаторда, академия шахсий таркиби орасида уни янада оммалаштиришни мақсад қилган.

Ушбу тадбирда ҳакам сифатида иштирок этган инглиз тили ўқитувчиси, лингвист Жеймс Томас курсантларнинг билим даражасини юқори баҳолади. Музокара сўнгида хорижлик мутахассис замонавий ахборот техникалари ҳақида ўзининг фикрларини айтиб ўтди.

Ш. ОДИЛЖОН қизи

 

Информеры