2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ФАХРИЙЛАР ­ШАРАФЛАНДИ

Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш ва қадрлаш миллатимизга хос қадриятлардан. Зеро, ёши улуғ отахону онахонлар бор хонадонларнинг файзи, баракаси бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани, Романовлар кўчаси 1-уйда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 94 ёшли Нурилла Исаков истиқомат қилади.  9 нафар фарзанднинг отаси, 40 дан зиёд невара-ю чевараларга бош бўлган отахон бугун эл ардоғида. Хўжайли туманининг мутасадди ташкилот вакиллари, ҳарбийлар ва ўқувчилар отахоннинг ҳолидан тез-тез  хабар олиб туришади. Хўжайли тумани мудофаа ишлари бўлими ва Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳамда Хўжайли тумани фахрийлар ишлари бўйича кенгаши вакилларининг  «Жасорат» медали соҳиби Нурилла Исаков  хонадонига бу сафарги ташрифи ҳам отахонни жуда қувонтирди. Ҳарбийларни хуш кайфиятда кутиб олган Нурилла ота суҳбат чоғида хотираларини сўзлаб берди. Отахон давлатимиз томонидан қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликдан бағоят шод эканлигини кўзда ёшлар билан изҳор этди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Информеры