2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БЕЛЛАШИШДИ БЎЛАЖАК ­ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Чилонзор туманида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида «Мен ҳам Ватан ҳимоячисиман!» кўрик-танловининг  туман  босқичи ўтказилди.

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бугунги куннинг энг долзарб ва шарафли вазифаларидан бири эканлигини ҳисобга олсак, мазкур танловнинг нақадар аҳамиятли эканлигини теранроқ англаймиз.

Иштирокчи болажонларнинг маҳорати ҳарбий-жисмоний машқлар бўйича ихтиёрий дастур, она Ватан ҳақида, Қуролли Кучлар фаолиятига бағишланган суратлар чизиш, бадиий-эстетик саҳна кўриниши шартлари орқали баҳолаб борилди. Кўрик-танловда биринчи ўринни 534-мактабгача таълим ташкилоти ўғил-қизлари эгаллади. Иккинчи ўринга эса 350-мактабгача таълим ташкилоти, учинчи ўринга 586- ва 284- мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари лойиқ кўрилди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ш. НИШОНОВА

Информеры