2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЖАСОРАТ АКС ЭТАР БУ ЁДГОРЛИКДА

Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган тадбир хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари хотирасини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган хотира монументининг тантанали очилиш маросимига бағишланди.

Унда ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар фахрийлари, хизмати давомида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва дўстлари, ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққанлар Она-Ватанимиз осойишталиги йўлида жонини қурбон қилган миллатнинг асл ўғлонларини ёд этаркан, уларнинг унутилмас жасорати ҳар бир ёш авлод учун мислсиз ибрат, ҳарбий-ватанпарварлик намунаси эканини таъкидлади.

Иштирокчилар ҳарбий оркестрнинг ғамгин садолари остида марҳумлар ёдига ҳурмат бажо келтириб, ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйди.

Маросим якунида йиғилганлар эсдалик учун суратга тушди.

Алибек ОМОНТУРДИЕВ

Информеры