2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

НАВОИЙДА ­ЭКОТУРИЗМ ПАРКИ

Мамлакат иқтисодиётининг юксалиши ва жаҳон миқёсида обрўсининг ортишида туризм, хусусан, экологик туризм соҳасининг ўрни ва аҳамияти беқиёс.  Шунинг учун ҳам бугун юртимизда мазкур соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Жаннатмакон Ватанимизнинг гўзал табиати, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси эса  экотуризмни ривожлантириш учун  асосий омил бўлмоқда.

Навоий вилоятининг Конимех туманида шундай эзгулик учун хизмат қилувчи «Экотуризм парки» иш бошлади. Юртимизга ташриф буюрадиган туристлар сафини кенгайтириш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур гўшада туя сути билан беморларни даволаш йўлга қўйилди. Сайёҳларнинг дам олишлари учун замонавий жиҳозланган қозоқ миллий «қорауйлари» тикланди.

Умида СУЛАЙМОНОВА,

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети,

Ҳарбий журналистика йўналиши талабаси

Информеры