2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МАСЪУЛИЯТНИ КУЧАЙТИРИШ

жиноятчиликнинг  олдини олишда муҳим аҳамиятга эга

Қарши ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда Қашқадарё вилояти мудофаа ишлари бошқармасида «Тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш, жиноятчиликнинг  олдини олиш муҳитини  мустаҳкамлаш ҳуқуқбузарлик профилактикаси самарадорлигининг асосий омилидир» мавзуида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда таъкидланганидек, юртимизда фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳуқуқбузарликлар ўз-ўзидан содир этилмайди. Асосий масала ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этишдан иборатдир. Шу маънода тадбирда сўзга чиққанлар барча саъй-ҳаракатларга қарамасдан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича камчиликлар сони кўплиги, уларни бартараф этиш ва соҳадаги аҳволни ўнглаш, давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларнинг қатъий ижросини таъминлашда давлат идоралари, маҳалла фаоллари ва бошқа жамоатчилик тузилмаларининг ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш лозимлигини таъкидладилар.

Адлия капитани С. ХОДЖИЕВ,

Қарши ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси

 

Информеры