2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТАЖРИБА АЛМАШИШ ЙЎЛИДА

Россия Федерацияси Бош прокурорининг ўринбосари – Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокурори, 1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Валерий Петров бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида, Бош прокуратура академияси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида бўлишиб, учрашувлар ўтказди.

Бундан ташқари делегация аъзолари учун Самарқанд шаҳри тарихий ёдгорликлари бўйлаб саёҳат ташкиллаштирилди. Шунингдек, делегация Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан учрашув ҳам ўтказди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашиш ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг

катта ёрдамчиси адлия полковниги Шуҳрат ЗОИРОВ

Информеры