2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Термиз, Қарши ва Бухоро гарнизонидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек, ҳарбий пенсионерлар учун кенгайтирилган сайёр қабуллар ўтказилди.

Унда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи масъул офицерлари, жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар, туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари, туман мажбурий ижро бюролари, бандликка кўмаклашиш марказлари, мактабгача таълим бошқармалари, хотин-қизлар қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Мутахассисларга қилинган мурожаатларнинг асосий қисми фарзандларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш, мактабларда чет тилларини ўргатувчи ўқитувчиларнинг етишмаслиги,  шунингдек, уй-жой, кредит каби йўналишларда бўлиб, аксарият муаммоларга ечим топилди. Бу каби тадбирлар аҳолининг маълум бир масалада давлат идораларига қатнаш муаммосига барҳам бериши билан аҳамиятли.

Адлия подполковниги

Давлатёр РАҲМОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси

Ҳарбий прокурорининг ўринбосари 

Информеры