2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙ ШАҲАРЧАЛАРДА ЁНҒИН ­ХАВФСИЗЛИГИ ТАДБИРИ

Андижон ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан Андижон гарнизонида жойлашган ҳарбий шаҳарчаларда истиқомат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан «Куз-қиш мавсумида табиий газдан фойдаланишда хавфсизлиги қоидалари ва қўлбола ясалган иситиш мосламаларининг салбий оқибатлари» мавзуида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мутахассислари иштирок этиб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, олов билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва қўлбола иситиш печларидан фойдаланмаслик юзасидан тушунтиришлар берилди. Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари тадбир давомида мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар ва керакли тавсиялар олди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига Андижон вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мутахассислари томонидан тайёрланган буклетлар тарқатилди.

Адлия лейтенанти Шерзод УНГАРОВ

Андижон  ҳарбий прокурори  ёрдамчиси

Информеры