2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ОИЛАЛАР МУСТАҲКАМЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Қуролли Кучлар давлат музейида Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси давлат ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бошқармаси ташаббуси билан «Оила бу – бехатар ва хотиржам жой» мавзуида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси тингловчиларининг оила аъзолари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

– Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, – дейди Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи подполковник Валижон Дадажонов.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Саодат» журнали бош муҳаррири, шоира Мунаввара Усмонованинг оила муқаддас даргоҳлиги, эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар тўғрисидаги ўгитлари, мулоҳаза ва маслаҳатлари ҳарбийларнинг оила аъзоларида шубҳасиз, катта таассурот қолдирди.

Тадбир сўнгида ҳарбийларнинг оила аъзолари музей бўйлаб экскурсия қилди.

Чингиз РАИМБЕРДИЕВ

 

Информеры