2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА

Қуролли Кучлар академиясида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида айрим қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини шахсий таркибга етказишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

– Тадбир ўтказишдан мақсад, ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзининг ҳаёти ва соғлиғини сақлаши, улар ўртасида жиноят содир этилишининг олдини олиш, ҳарбий хизмат ўташнинг хавфсиз шароитларини яратиб бериш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш, соҳада рўй бераётган ўзгаришларни атрофлича етказиш, – дейди подполковник  У. Эшонқулов.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси адлия полковниги Ш. Зоиров «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунларини мунтазам ташкиллаштириш ҳарбий хизматчилар ҳуқуқий билимларининг ошишига замин яратади», дея таъкидлаб ўтди.

А. АҲМЕДОВ

 

Информеры